Ўзбекистон давлат спорт академияси ўз фаолиятини бошлади
Юқори малакали спорт кадрларини тайёрлаш, янги авлод спортчи ва тренерларини етиштириш орқали мамлакатимиз спортдаги ютуқларини янги босқичга олиб чиқиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги тегишли қарорига асосан Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилди.